“Манчестер Юнайтед” Антони Марсьялни “Севилья”га ижарага бермайди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Антони Марсьяль қишки трансфер ойнаси давомида манкунианлар сафини тарк этмайди. Бу ҳақда  Daily Mail хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Севилья” спорт директори Рамон Мончи 21 ёшли футболчининг агенти билан музокаралар ўтказди. Бироқ “МЮ” раҳбарияти франциялик футболчи ижарага берилмаслигини маълум қилди.

Бундан ташқари, “Вест Хэм” жамоаси ҳам Марсьялга қизиққанди. Бундан ташқари “болғалар” Маркус Рэшфордни ҳам кўз остига олиб қўйганди. Бироқ “МЮ” уларга ҳам рад жавобини берди.

Маълумот ўрнида, Антони Марсьяль жорий мавсумда АПЛнинг 11 ўйинида 1 та гол киритган. Маркус Рэшфорд 14 учрашувда 3 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!