"Манчестер Юнайтед" Дэнни Роузни ўз сафида кўрмоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Mirror нашрининг маълум қилишича, истеъдодли чап қанот ҳимоячиси сотиб олиш “МЮ”нинг ёзги трансфер давридаги муҳим режаларидан бири ҳисобланади.

Албатта, “Тоттенхэм”хам иқтидорли футболчисини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши табиий. Бироқ, шунга қарамай “шпорлар” Роузнинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишган. Агар, Дэнни жамоадан кетса, у ҳолда Почеттино “МЮ”дан Люк Шоуни ёки “Фулхэм”дан Райан Сессеньонни олиб келиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!