"Манчестер Юнайтед" Франциядан яна бир вундеркинд харид қилади

19 май, 19:23 339

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Монако” ҳимоячиси Бенуа Бадиашилега жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“L’Équipe” нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “қизил иблислар” “монегаскликлар”га 16 ёшли футболчининг трансфери бўйича таклиф  билан мурожаат қилган.

Қайд этиш жоиз, Франция U-16 даги ўйинлари билан назарга тушган футболчидан аввал “Монако” собиқ футболчиси Антони Марсьяль Англияда мураббийлар ишончини муносиб тарзда оқлаганди.