“Манчестер Юнайтед” Керрик билан шартномани узайтирди

28 май,2017, 09:34 270

“Манчестер Юнайтед” Керрик билан шартномани узайтирди

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси  Майкли Керрик жамоа билан  шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бу  мавсум охирида якунланиши  лозим бўлган шартнома яна бир мавсумга узайтирилди ва 2018 йилнинг 30 июнигача “қизил иблислар” сафида тўп сурадиган бўлди.

2006 йилда “МЮ”га келиб қўшилган Керрик бу вақт давомида жамоа сафида 459 ўйинда иштирок этди ва 24 та голга муаллифлик қилди. 35 ёшли футболчи “манкунианлар” билан 5 бор Премьер лигада, икки бор Англия Лига кубогида, 6 бор Англия Суперкубогида ва бир мартадан Англия кубоги, ЕЧЛ, Европа лигаси ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлган.