"Манчестер Юнайтед" ПСЖ вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ПСЖ вингери Гонсало Гедешнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Испан нашрларининг ёзишича “қизил иблислар” яқин вақтлар ичида 21 ёшли португалиялик футболчининг трансфери борасида парижликлар билан алоқага чиқишни режалаштиришган.

Маълумот учун, Гедеш ўтган мавсумни Испаниянинг “Валенсия” клубида ижара асосида ўтказган ва 40та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!