"Манчестер Юнайтед" Роналду ва Моратани бирданига қўлга киритмоқчи

18 июнь,2017, 13:35 330

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду орадан саккиз йил ўтиб яна “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкин.

Айтиб ўтиш жоизки, португалиялик футболчи мавсумлар оралиғида “қироллик клуби”дан кетишга қарор қилган. Бироқ, у фаолиятини давом эттириш учун кўплаб таклифларга эга эмас. Боиси, 32 ёшли юлдуз футболчини ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган жамоалар сони бармоқ билан санарли.

Bild нашри тарқатган маълумотларга кўра “қизил иблислар” Роналду ҳамда Мората учун “Реал”га дарвозабон Давид де Хеа ва унга қўшимча 205 млн евро таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану учун шунингдек Франциянинг ПСЖ клуби ҳам кураш олиб бормоқда. Парижликлар Роналду учун “қироллик клуби”га 140 млн евро, футболчининг ўзига эса йилиги 30 млн евро маош таклиф қилишмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.