"Манчестер Юнайтед" Роналдуни ортга қайтариш учун 200 млн евродан воз кечишга тайёр

13 июнь, 16:00 503

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти айни дамда “Реал” шарафини ҳимоя қилаётган собиқ футболчиси Криштиуну Роналдуни ортга қайтаришга уриниб кўрмоқчи.

El Confidencial нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 32 ёшли тўпурар учун “қироллик клуби”га 200 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, португалиялик футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Роналду 2003-2009 йилларда айнан “Манчестер Юнайтед” клуби сафида тўп сурган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.