"Манчестер Юнайтед" Швайнштайгер ўрнига бошқа немис футболчисини олади

1 апрель, 09:52 413

 

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньони жамоани тарк этган германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер ўрнини яна Германия терма жамоаси вакили билан тўлдиришга қарор қилди.

Манчестерликлар бу гал "Бавария"нинг ёш ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 22 ёшли футболчига "Манчестер Сити" ҳам оғиз солмоқда. Ҳар икки жамоа "Бавария"га ўз таклифларини жўнатди.

Жошуа Киммих жорий мавсумда 19 та учрашувда тўртта гол урди. Ёш футболчи асосий таркибдан узоқлашаётгани учун Мюнхен клубини тарк этмоқчи.

SPORTS.uz