"Манчестер Юнайтед" Варанга қизиқиб қолди

2 июнь,2017, 19:10 246

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз сафига қўшиб олишни кўзлаяпти. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра томонлар ушбу келишувни ёзги трансферлар даврида амалга оширишлари мумкин. Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Муориньо “қироллик клуби”да фаолият олиб борган пайтида 24 ёшли франциялик футболчи билан бирга ишлаган ва унинг имкониятларини яхши билади. Бундан аввал ҳам “қизил иблислар” Варанни сотиб олишга уриниб кўришган, бироқ, мадридликлар бунга рад жавобини беришган эди.

Маълумот учун, Варан жорий мавсум “Реал” сафида жами 38та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Гризманндан умидини узган “МЮ” “Вердер” ҳужумчисини қўлга киритмоқчи 

Зидан финал олдидан “Реал” футболчиларига кино томоша қилдирди