"Манчестер Юнайтед" Хамесни сотиб олишга шошилмаяпти


“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти Мадриднинг “Реал” жамоасидан Хамес Родригесни сотиб олишга шошилмаяпти. Ҳозирда “қироллик клуб”и футболчи учун 50 миллион фунт (58,5 миллион евро) талаб қилмоқда.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, Хамес Родригес “қизил иблислар”нинг ёзги трансферлар вақтида асосий “нишони” эмас.

Гарчи бу трансферни амалга ошириш имкони бўлсада, “МЮ” Европа Лигаси финалини кутмоқда. Агар манкунианликлар “Аякс”ни мағлуб қилиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритади ва ўшанда Антуан Гризманн билан музокараларни бошлашни режалаштириб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!