"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига 60 млн фунт тўлашга тайёр

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби қишки трансферлар даврида “Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандрони ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилмоқда. Бунинг учун улар Турин супер клубига 60 млн фунт тўлашга тайёр.

Mirror нашрининг маълум қилишича манкуанликлар давралар орилиғида ҳимоя чизиғини кучайтириш учун 90 млн евро ажратишган. Эътиборлиси, Сандрони сотиб олишга жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзи ҳам қаттиқ бел боғлаган.

Айтиш лозимки, бундан аввалроқ 26 ёшли бразилиялик футболчи “Ювентус” билан шартномасини узайтиришдан бош тортган эди. Бу эса уни сотиб олувчиларнинг имкониятини янада ошириши табиий.

Маълумот учун, Сандро жорий мавсум А Серияда 10та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!