“Манчестер Юнайтед” антирекорд ўрнатди

Кеча "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 37-турида "Брайтон"га имкониятни бой берди ва клуб антирекордини ўрнатди.

Гап шундаки, Жозе Моуринью шогирдлари жорий мавсум премьер-лига дебютантлари ҳисобланган "Ньюкасл" (0:1), "Хаддерсфилд" (1:2) ва "Брайтон" (0:1) жамоаларига қарши ўтказилган сафардаги ўйинларнинг барчасида мағлубиятга учради.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра МЮ ўз тарихида илк бор бир мавсумда АПЛнинг учта дебютантига сафарда мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!