"Манчестер Юнайтед" ҳамон Дайердан умидини узмаяпти

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳамон “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Эрик Дайерни ўз сафига қўшиб олиш ниятидан қайтмаяпти.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” бу борада ўзларининг навбатдаги таклифини тайёрлашган. Унга кўра МЮ Англия терма жамоаси аъзоси учун “шпорлар”га 70 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи якунланган мавсум премьер-лиганинг жами 36та учрашувида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини икки марта ишғол этишга эришган. Унинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!