“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси “Лион”га ўтиши мумкин

25 апрель, 22:35 456

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси “Лион”га ўтиши мумкин


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Антони Марсияль ёзги трансферлар мавсумида манкунианликлар сафини тарк этиб, фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин.

France Football нашрининг ёзишича, 21 ёшли футболчига “Лион” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Француз клуби раҳбарияти Марсиялни бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда.

Антони “Лион” сафида Александр Ляказетт ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Сабаби ушбу футболчига Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдирмоқда.