"Манчестер Юнайтед" ҳужумни кучайтиради

12 март, 23:30 666

 

"Манчестер Юнайтед"нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик жамоага бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остида ижобий томонга ўзгариб бораётганини эътироф этди.

- Моуриньо жамоага келганида унинг нима қилиши менга қизиқ эди, - дейди Майкл Кэррик. - У ўзи тан олганидек, клубга мослашиб кетди. Жозе футболчиларнинг кучли томонларига урғу бериб, тактика тузади. Шунинг учун "Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумкорлиги ошиб боряпти.

Майкл Кэррик айни пайтда жамоа АПЛ турнир жадвалида эгаллаб турган олтинчи ўрин клубга ярашмаслигини ва улар чемпионат охирига қадар вазиятни ўнглашга уринишини маълум қилди.

SPORTS.uz