"Манчестер Юнайтед" муҳим ғалабани қўлдан бой берди

Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Суонси" жамоалари баҳси ўз якунига етди.

Ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим бўлган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Учрашувда дастлаб Уэйн Руни "МЮ"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 75-дақиқага келиб Гульфи Сигурдссон ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб эса учрашув якунига қадар ўзгармай қолди.

Манчестер, «Олд Траффорд» стадиони.

«Манчестер Юнайтед» - «Суонси» - 1:1 (1:0)

Голлар: Руни 45+3 (пен) — Сигурдссон 79.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Блинд, Байи (Дармиан 61), Шоу (Валенсия 9), Янг, Лингард, Эррера, Кэррик, Рэшфорд, Руни (Мхитарян 80), Марсьяль.

Бош мураббий: Жозе Моуриньо.

«Суонси»:  Фабиански, Нотон, Фернандес, Моусон, Кингсли, Ки Сун Юн (Фер 61), Кэрролл, Бриттон (Монтеро, 65; Ольссон 72), Сигурдссон, Льоренте, Айю.

Бош мураббий: Пол Клемент.

Огоҳлантиришлар: Бриттон 15, Марсьяль 18, Лингард 44, Фернандес 89. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!