"Манчестер Юнайтед" супертрансфер билан янги рекордга тайёрланмоқда

 

"Манчестер Юнайтед" ўтган йили ёзда "Ювентус"дан 105 миллион евро эвазига Поль Погбани олиб трансфер рекордини ўрнатган эди. Бироқ бу рекорд узоқ ушланиб турмайдиган кўринади. Жозе Моуриньо ўзига керакли футболчини олиш учун пулни аямаслигини яхши биламиз. Энди португалиялик мутахассис яна бир супертрансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу гал "Манчестер Юнайтед" узоққа бормай Англия премьер-лигасида "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилаётган Деле Аллини ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Манчестерликлар 20 ёшли ярим ҳимоячини олишни трансфер мавсумининг бош мақсади қилиб белгилади.

"Тоттенхэм" ўз етакчиси учун 118 миллион евро сўрамоқда ва бу пулни топиш "Манчестер Юнайтед" учун катта муаммо эмас.

Деле Аллининг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2022 йилгача давом этади. Футболчи жорий мавсумда АПЛда 21 та учрашувда 11 та гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!