"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Хамес учун кураш бошлади

Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан ҳайрлашишга тайёр.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Хамесни ўз сафида кўрмоқчи. Бу борада “қизил иблислар”нинг имкониятлари бирох юқори баҳоланмоқда. Аммо, колумбиялик футболчининг Италияга йўл олиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Хабарларга қараганда “Реал” Хамесни 35 млн еврога сотишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Хамес Испания чемпионати доирасида “Реал”нинг 15 ўйинида, шулардан 8 тасида асосий таркибда майдонга тушди. У 3 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилди.

Хамес таслим бўлмайди

"​Ювентус" раҳбарлари "Реал" плеймейкерига шартнома таклиф қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!