"Манчестер Юнайтед" яна узоқ йиллар де Хеа билан ҳамкорлик қилмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид де Хеа манкуанликлар билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Айтиш лозимки, 26 ёшли голкипернинг МЮ билан келишуви 2019 йилда ўз ниҳоясига етади, бироқ томонлар ҳозирданоқ ҳамкорликни давом эттириш борасида музокараларни бошлаб юборишди.

The Independe нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам де Хеанинг имкон борича МЮда узоқроқ қолишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси дарвозабони “Манчестер Юнайтед” сафига 2011 йилда 25 миллион евро эвазига Мадриднинг “Атлетико” клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида МЮ сафида жами 277та расмий учрашувда иштирок этган ва бу ўйинларда ўз дарвозасидан жами 279та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!