"Манчестер Юнайтед"нинг армони

23 март,2017, 13:00 706

 

"Манчестер Юнайтед"ни Англиянинг энг кучли жамоасига айлантирган шотландиялик мутахассис сэр Алекс Фергюсон футболни катта армон билан тарк этганини маълум қилди. Бу нафақат унинг балки бутун "Манчестер Юнайтед" клубининг армони экан.

Маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед"ни узоқ йиллар давомида муваффақиятли бошқарган Алекс Фергюсон ўз шогирдлари орасида "Милан" афсонаси Паоло Мальдинини кўришни истаган ва уни қўлга киритиш учун бир неча маротаба ҳаракат қилган экан.

- Мен мураббийлик давримда Паоло Мальдинини олишни орзу қилардим, - деди Алекс Фергюсон. - Шу мақсадда Паолонинг отаси Чезаре билан учрашдим. У қайсарлик қилиб туриб олди ва "Менинг бобом - "Милан", отам "Милан", мен "Милан"ман ва албатта ўғлим ҳам "Милан", дея таклифимга рад жавобини берди.

Паоло Мальдининг ўзи унга "Манчестер Юнайтед" қизиққанини ва отасининг Алекс Фергюсон билан гаплашганини билмаслигини айтди.

SPORTS.uz