"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар давридаги илк хариди ким бўлиши маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" клубининг ёзги трансферлар давридаги илк хариди номи маълум бўлди.

Италиялик машхур журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича манкуанликлар “Шахтёр” ярим ҳимоячиси Фред билан келишувга эришишган. Улар 25 ёшли бразилиялик футболчи учун “кончилар”га 50 млн евро тўлашади.

Маълумот учун, Фред жорий мавсум “Шахтёр” сафида жами 37та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!