Манчестер “кўк рангда” ёхуд АПЛда интрига тамом бўлдими? (видео)

Якшанба оқшомида Англия Премьер-Лигасида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Турнинг марказий ўйини Манчестерда кечди. Унда “Манчестер Юнайтед” “Манчестер Сити” билан куч синашди.

Ўйин аввалиданоқ, ушбу ўйинга қизиқиш жуда ҳам катта эди  ва мухлислар томошабоп ўйин гувоҳига айланишди.

Даставвал Давид Силва МЮ ҳимоядаги пала-партишликлардан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бироқ орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Маркус Рэшфорд мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда эса яна ҳимояда парокандаликка йўл қўйган “қизил иблислар” ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Амалда бу гол ўйин тақдирини ҳал этди ва “шаҳарликлар” Манчестер дербисида 3 очкони қўлга киритишди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумким.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!