Манчестерликлар испан футболчисини кутишмоқда

26 март, 19:24 531

Манчестерликлар испан футболчисини кутишмоқда

 

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферларлар вақтида жамоага таклиф этиладиган футболчилар рўйхатига ўзгартириш киритди. 

Испаниялик мураббий рўухатнинг энг тепа қисмига "Валенсия" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюрти Хосе Гайянинг номини ёзиб қўйди.

"Валенсия" ҳимоячиси 2015 йили ўз клуби билан шартномасини узайтирганди ва ўшанда унинг трансфер суммаси 50 миллион еврога баҳоланган. Бу битим 2020 йилгача амал қилади. 

21 ёшли марказий ҳимоячи Ла лигада 22 та учрашувда майдонга тушди. 
 

SPORTS.uz