Манчини: Россия терма жамоаси финалга қадар бора олишига ишонгандим

Яқиндагина Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубини қабул қилиб олган италиялик машхур мутахассис Роберто Манчини Россия терма жамоасининг ўз майдонида бўлиб ўтаётган Конфедерациялар кубогидаги омадсизлигига нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен сўнгги дақиқаларгача Россия терма жамоасининг финалга қадар етиб боришига ишонган эдим. Улар бунга қодир эдилар. Афсуски, бундай бўлиб чиқмади, бироқ мен бунга ишонган эдим”, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг сўнгги турида Мексикага қарши майдонга тушган Россия терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, гуруҳда 3-ўринни эгаллади ва мусобақа билан ҳайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!