Манчини Снейдерни "Зенит"га таклиф қилмоқчи

Туркиянинг “Галатасарой” клуби хавбеки Уэсли Снейдер фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marmara Gazetesi хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича, 32 ёшли голландиялик футболчини Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Гап шундаки, Снейдерни жамоага питерликларнинг янги бош мураббийи Роберто Манчинининг шахсан ўзи таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Снейдер ўтган мавсум Туркия сепурлигасида жами 28та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!