Мане: Салах мендан тезкорроқ

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Садио Мане тезлик бобида мисрлик жамоадоши Муҳаммад Салахга тенглаша олмаслигини тан олди.

“У мендан тезкорроқ деб ўйлайман. У шу пайтгача мен билан тезлик бобида беллашиб кўришга ҳаракат қилмади. Лекин, у ҳам жуда тезкор. Унда ажойиб тезлиқ бор ва у жамоага кўп нарса бериши мумкин. Ўз навбатида биз ҳам унга янада кўпроқ гол уришига ёрдам беришимиз керак.

Салах бизнинг жамоада ўйнаётганидан жудаям хурсандман. Бу каби футболчилар билан бирга тўп суриш анча осон”, - дейди Мане.

Маълумот учун, Мане жорий мавсум жами 17та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Салах ҳисобида эса 25та учрашувдан сўнг 19та гол ҳамда 6та голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!