Манжукич “Кьево”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

8 апрель,2017, 14:30 351

Манжукич “Кьево”га қарши ўйинни ўтказиб юборади


Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Марио Манжукич “Кьево” билан бўладиган Италия чемпионати навбатдаги тур баҳсини ўтказиб юборади.

Хорватиялик футболчи “Наполи” билан бўлган кубок баҳсида  тиззасидан жароҳат олган ва шу сабаб “кекса синьора” устози Массимилиано Аллегри уни бугунги ўйин қайдномасига киритмаган.

“Ювентус” – “Кьево” учрашуви бугун тунда Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.