Манжукични Англияда кутишяпти

15 март, 11:30 351

Манжукични Англияда кутишяпти

 

 

"Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич ёзги трансферлар мавсумида Турин клубидан кетади.

Айни пайтда Англия премьер-лигаси иштирокчиси "Вест Хэм" 30 ёшли ҳужумчини икки йилдан буён кузатиб келмоқда ва ёзда уни қўлга киритишни мақсад қилган. Лондон клуби Манжукични олиб келиш орқали ҳужум чизиғини кучайтиради.

Ўз навбатида "Ювентус" бу ҳужумчининг кетишига қаршилик қилмайди. Марио Манжукич Туркиянинг "Бешиктош" клубидан ҳам таклиф олди.

SPORTS.uz