Манжукичнинг қорни оғриб қолди

11 март,2017, 11:55 417

Манжукичнинг қорни оғриб қолди

 

Италия чемпионатининг марказий учрашуви “Ювентус” ва “Милан” баҳсида асосий таркибдан жой олиши керак бўлган тажрибали ҳужумчи Марио Манжукич ўйинга тушолмай қолди.

Бу футболчининг ўрнига Марко Пьяцца ўйнаган бўлса-да, Марио Манжукич ҳатто трибунада ҳам йўқ эди.

Маълум бўлишича, ўйин бошланишидан олдин ҳужумчининг қорин соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлган. Шифокорлар Манжукичнинг ошқозони безовта қилганини айтиб, уни дарҳол уйга жўнатиб юборишган.

Ҳозирча, футболчининг аҳволи ҳақида бошқа маълумот берилмади.

SPORTS.uz