Манолас "Рома" билан шартномасини узайтириши мумкин

Римнинг “Рома” клуби ҳимоячиси Костас Манолас жамоа раҳбарияти билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра янги шартнома 2021 йилга қадар имзоланади ва у кейинчалик яна бир мавсумга узайтирилиши ҳам мумкин. Бундан ташқари грециялик футболчининг товон пулида ҳам ўзгариш юз беради. Аниқроғи, энди уни сотиб олмоқчи бўлган жамоа "Рома"га 35 млн евро тўлаши керак.

Элатиб ўтамиз, Манолас ўтган ёзги трансферлар даврида “Челси” ва “Зенит” каби жамоаларнинг таклифини рад этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!