Мануэль Гомеш: Эртага гуруҳдан чиқиш учун сўнгги имконият

 

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Локомотив”  ва Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” клублари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг биринчи қисмида саудияликлар бош мураббийи Жозе Мануэль Гомеш иштирок этди.

“Эртанги ўйин гуруҳдан чиқишимиз учун сўнгги имконият бўлади. Гуруҳдаги вазият жуда қийин. Агар ўз имкониятларимизни ишга солсак, олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз. “Локомотив” иштирокидаги сўнгги 3 ўйинни кузатдик. Алоҳида бир футболчини ажратмаган бўлардим, рақиб барча чизиқларни агрессив ўйин намойиш қилади.

Бўлажак ўйинни биринчи турда бўлиб ўтган учрашувга қиёслаш қийин. “Ал-Тавун”да яқинда иш бошладим. Битта нарсани айта оламан: катта ўзгаришлар бўлмайди, биз ўйин услубимизни бироз ўзгартирамиз”, – деди Жозе Мануэль Гомеш.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви эртага, 25 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида, соат 17:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!