Мануэль Нойер “Бавария”нинг янги сардори бўлади

 

Германиянинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер жамоанинг янги сардори бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб мутасаддилари бу мавсум якунлангач футболчилик фаолиятини якунлайдиган Филипп Лам ўрнига Мануэль Нойер сардор бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоасида ҳам Мануэль Нойер Филипп Лам тушмаган пайтда жамоага сардорлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!