Мануэль Нойер Италияда уйланади

24 март,2017, 10:45 710

Мануэль Нойер Италияда уйланади


Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер ёзда оила қуришни режалаштирмоқда. Қизиғи шундаки, у тўйни ватанида эмас балки, сўнгги вақтларда кўпчилик футбол юлдузларининг орзуси бўлган Италияда ўтказишни мақсад қилган.

Шу мақсадда у февраль ойи ўрталарида жанубий Италиянинг Мартина Франка шаҳарчасига ташриф буюрган ва бу жойларни кўздан кечирган ҳамда бўлажак рафиқаси Нина Вайс билан тўйни шу ерда ўтказишга келишиб олишган.

У (Нина) доимо Италияда турмушга чиқишни орзу қиларди, – дейди Нойер.

Manuel_Neuer_and_Nina_Weiss

Нойердан ташқари унинг термадаги жамоадошлари Кевин Принц Боатенг ўтган йили августда Сардинияда модель Мелисса Саттага, Бастиан Швайнштайгер теннисчи Ана Ивановичга Венедигда уйланган.