Мануэль Нойер: Мени “Манчестер Сити” билан алоқаларим йўқ

 

Германиянинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер ўзининг “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

- Мени “Манчестер Сити”дагилар билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен “Бавария”даги фаолиятимдан мамнунман ва бахтлиман.

Барчаники каби фақат Гвардиолада менинг телефон рақамим бор. Лекин у менга қўнғироқ қилмади. Демак, ҳаммаси жойида, - дейди Нойер.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин “Манчестер Сити” Нойернинг хизматларига эҳтиёж сезаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!