Мақсуд полвон Чилида терма жамоамизга дастлабки медални тақдим этди

10 август, 11:02 463

Мақсуд полвон Чилида терма жамоамизга дастлабки медални тақдим этди

Айни кунларда Чили пойтахти Сантьяго шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақанинг илк кунги беллашувида -50 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Мақсуд Очилов терма жамоамиз ҳисобига дастлабки кумуш медални ёздириб қўйди.

Дастлаб, “С” гуруҳидан баҳсларда қатнашган спортчимиз илк беллашувда австралиялик Стюард Кайннинг мағлуб этган бўлса, кейинги босқичда вангриялик Ксанад Фешкодан устун келди. Шунингдек, финал олдидан ўтказилган баҳсда Очилов Туркия вакили Абдулазиз Карани таслим этди ва ҳал қилувчи босқичда бразилиялик Алди Де Оливеирага имконяитни бой бериб қўйди.