Марадона: "Барселона"да катта хатога йўл қўйганман

 

Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Диего Марадона Каталониянинг "Барселона" клубида тўп сурган вақтида катта хатога йўлқ қўйганини тан олди.

- Мен биринчи бор гиёҳванд моддани "Барселона"да татиб кўрганман, ўшанда 24 ёшда эдим, - дейди Диего Марадона. - Бу менинг ҳаётимдаги энг катта хато эди. Гиёҳванд модда - энг катта муаммо ва у одамни ўлимга етаклайди. Мен ўз вақтида ундан қутилганимдан бахтиёрман. Агар уни қабул қилишда давом этганимда шу ёшгача яшамасдим.

Марадона ўн уч йилдан буён гиёҳванд моддаларни қабул қилмаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Диего Марадона 1982-1984 йиллар давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. Шундан кейин 1991 йилгача "Наполи"да тўп сурган.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию