Марат Бикмаев “Локомотив” тарихида бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчига айланди

Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Эндиликда Ўзбекистон чемпионати юқори дивизиони “Суперлига” дея номланади.

Таъкидлаш жоизки, ортда қолган мавсумда “Локомотив” жамоаси олдинги чизиқ вакили – Марат Бикмаев Олий Лига доирасида 25та ўйинда майдонга чиқиб, 26та гол киритишга муваффақ бўлди. Бу орқали эса у “Локо” сафида бир мавсумда энг кўп гол киритган футболчига айланди. Бунга қадар Темурхўжа Абдухолиқов ўтган йилги чемпионатда 22та гол уриб, “Локомотив”нинг Олий Лигадаги энг сермаҳсул футболчиси номини ўзида сақлаб турган эди.

“Локомотив”нинг барча мавсумдаги тўпурарлари:
(Олий Лига)

2004 йил – Марсель Идиатуллин – 7та

2005 йил – Марсель Идиатуллин – 11та

2006 йил – Марсель Идиатуллин – 12та

2007 йил – Илҳом Мўминжонов – 5та

2008 йил – Олим Навкаров – 9та

2009 йил – Музаффар Умрзоқов – 10та

2010 йил – Арам Восканян, Музаффар Умрзоқов – 3та

2012 йил – Зайниддин Тожиев – 12та

2013 йил – Фарҳод Тожиев – 17та

2014 йил – Фарҳод Тожиев – 13та

2015 йил – Санжар Шоаҳмедов – 14та

2016 йил – Темурхўжа Абдухолиқов – 22та

2017 йил – Марат Бикмаев – 26та

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!