Марез "Рома" билан келишиб олди

18 июль,2017, 13:55 456

Марез

Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Риёд Марез фаолиятини “Рома”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарларга кўра 26 ёшли жазоирлик футболчи “бўрилар” билан шахсий келишувга эришган. Энди фақат икки жамоа раҳбарияти футболчининг трансфери борасида бир тўхтамга келишса бас.

Таъкидлаш керакки, римликлар Марездан яқинда “Ливерпул”га сотиб юборилган Мухаммад Салахнинг ўрнида фойдаланишмоқчи.