Марез Венгер қўл остида тўп суриш учун "Арсенал"га ўтмоқчи

Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Риёд Марез франциялик мутахассис Арсен Венгер қўл остида ўйнашни хоҳлашини ва шу сабаб “Арсенал”га ўтиш истагида экани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Le Buteu нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, жазоирлик футболчи айни дамда Мальдив оролларида оиласи билан ҳордиқ чиқармоқда ва ўзининг келажаги борасида бирор қарорга келганича йўқ. Марезга ҳозирча “Арсенал”дан ташқари “Ливерпуль” ва “Челси” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи ўтган мавсум “Лестер” сафида жами 48та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “тулкилар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!