Марио Балотелли: Месси ва Роналдуни ўлдиришим керак...

27 май,2017, 09:19 688

Марио Балотелли: Месси ва Роналдуни ўлдиришим керак...

 

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли “Олтин тўп” соврини ҳақида гапирар экан, уни қўлга киритиш учун Месси ва Роналдуни йўқ қилиши кераклиги ҳақида ҳазиломуз изоҳ берди.

“Олтин тўп” совринини олишни истасам, мен Роналду ва Мессини ўлдиришим керак. Чунки кўп меҳнат қилсам ҳам бу совринга эриша олмаслигимни ўзим ҳам биламан. Яқин кунлар ичида таътилга кетаман, Чемпионлар лигаси финалини кўрмайман”, – дейди Балотелли.

Маълумот учун, Лионель Месси 5 карра, Криштиану Роналду эса 4 карра “Олтин тўп” соҳиби саналади.