Марио Гётценинг соғлиғи яхшиланмоқда

15 март, 23:50 383

Марио Гётценинг соғлиғи яхшиланмоқда


Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце организмида юзага келган моддалар алмашинуви муаммоларни даволашда давом этмоқда.

Феврал ойи сўнггида  шифокорлар 24 ёшли футболчининг соғлиғи борасида муаммолар пайдо бўлгани ва Гётценинг вақтинчалик ўйнамай туришлигини маълум қилган.

Goetze

Айни дамда даволанишнинг биринчи босқичи ижобий натижа кўрсатган. Агар шифокорлар шундай ишни давом эттирса, Марио Гётце келаси мавсумда сафга қайтиши мумкин. Ёзда эса машғулотларга киришиши ҳам мумкин.

Марио Гётце бу мавсум Бундеслигада 11 ўйинда 1 гол (1 пас)га муаллифлик қилган.