Мария Шарапова Абу-Дабида Марк Уэббер билан учрашди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Абу-Дабида ўтаётган Формула-1 мусобақаси давомида «Ред Булл» жамоасининг собиқ пойгачиси австралиялик Марк Уэббер билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, Мария ва Марк «Porsche» компаниясининг рекламаларида бир неча бор қатнашган. Шунингдек, ушбу компания ҳар иккала спортчининг ҳомийси эди.

Аввал Мария Шарапова Абу-Дабида ўтаётган Формула-1 бўйича Гран-при баҳсларига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!