Мария Шарапова ҳаммани ҳайратга солди

29 апрель, 13:31 1082

Мария Шарапова ҳаммани ҳайратга солди

 

Допинг туфайли қарийб бир ярим йил катта теннисдан четда қолган Мария Шарапова айни пайтда илк турнирида иштирок этмоқда.

Штутгартдаги нуфузли мусобақанинг асосий тўрида ўйнаётган россиялик теннисчи кўпчиликни ҳайратга солди. Мутахассисларнинг аксарияти узоқ танаффусдан сўнг Мариядан бирданига ютуқлар кутиб бўлмаслигини таъкидлашаётган эди.

Мария Шарапованинг биринчи рақиби ким?
 

Лекин Штутгартдаги турнирда Шарапова ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Мусобақа давомида италиялик Роберта Винчини 7:5, 6:3, ўз ҳамюрти Екатерина Макаровани 7:5, 6:1, эстониялик Анетт Контавейтни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган рус гўзали ниҳоят ярим финалга чиқди.

Энди Мария финал йўлланмаси учун бўладиган беллашувда франциялик Кристина Младенович билан рақобатлашади. Иккинчи ярим финалда руминиялик Симона Халеп мезбонлар вакиласи Лаура Зигемундга қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz