Мария Шарапова талаш бўлмоқда

 

Машҳур россиялик теннисчи Мария Шарапованинг бу йил ишлари анча юришадиган бўлди. Допинг можароси туфайли катта теннисдан четлатилган Мария шу йилнинг 26 апрель куни яна кортга қайтади.

Мария Шарапова қарийб бир ярим йил давом этадиган танаффусдан сўнг фаолиятини ўзи уч маротаба ғалаба қозонгани Штутгарт турниридан қайта бошлашини маълу қилган.

Энди эса қатор мусобақада ташкилотчилари Марияни ўзлари ўтаказадиган турнирга таклиф қила бошлашди. Россиялик теннисчининг шахсига нисбатан қизиқиш катталигини инобатга олган ташкилотчилар унга асосий тўрда иштирок этиш ҳуқуқини бералиган "wild card" тақдим этишни ваъда қилмоқда.

Улар орасида Римдаги халқаро турнир ташкилотчилари ҳам бор. Италиялик журналист Жулио Гаспариннинг маълум қилишича, Римда Марияни кутишмоқда.

Рим турнири 15-21 май кунлари бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!