Мария Шараповани ҳафа қилишди
18 декабрь, 16:07 | 499
 
Халқаро теннис федерацияси машҳур россиялик теннисчи Мария Шарапованинг Санкт-Петербургдаги кўргазмали учрашувларда қатнашишига рухсат бермади.
 
Бу ҳақида "St. Petersburg Ladies Trophy" турнирининг директори Александр Медведев хабар қилди.
 
- Афсуски, Халқаро теннис федерацияси Мария Шарапованинг Санкт-Петербургдаги кўргазмали учрашувда қатнашишини тақиқлади, - деди Александр Медведев. - Мария профессионаллардан ташқари, ҳаваскор теннисчилар билан ҳам ўйнал олмайди. Марияни "St. Petersburg Ladies Trophy" турнирига таклиф этиш энг зўр фикр эди.
 
Ушбу турнир 30 январь куни бошланиши ва унда Мария Шарапова иштирок этиши режалаштирилган эди. Мария Шарапова эса допинг можаролари туфайли теннисдан четлатилган бўлиб, 2017 йилнинг 26 апрель куни кортга қайтиши мумкин.
 
Теглар Теннис Мария Шарапова Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002