Марк Маркеснинг «Хонда»сига ҳеч ким ета олмади

“MotoGP” бўйича Валенсияда Гран-при мусобақасининг саралаш баҳслари ўтказилди.

Риккардо Тормо автодромида ўтказилган пойгада «Хонда» жамоаси аъзоси Марк Маркес барча рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Йоанн Зарко «Тек 3-Ямаха»да,  Андреа Янноне «Сузуки» мотоциклида шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи ўринларидан жой олди.

Мусобақ натижалари билан танишинг:

  1. Марк Маркес («Хонда») – 1.29.897
  2. Йоанн Зарко («Тек 3-Ямаха») +0,349
  3. Андреа Янноне («Сузуки») +0,502
  4. Хорхе Лоренсо («Дукати») +0,563
  5. Дани Педроса («Хонда») +0,692
  6. Микеле Пирро («Дукати») +0,867
  7. Валентино Росси («Ямаха») +0,951
  8. Алеш Эспаргаро («Априлия») +0,960
  9. Андреа Довициозо («Дукати») +1,064
  10. Алекс Ринс («Сузуки») +1,075

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!