Марк Олбрайтон: Бу шунчаки фантастика

 

“Лестер” жамоаси ярим ҳимоячиси Марк Олбрайтон “Севилья”га қарши (2:0) кечган ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Таърифлашга тил ожиз. Биз ҳақли ғалабага эришдик. Ўйин бошидан рақибга кучли босим ўтказдик ва бу ўз самарасини берди. Ҳимоя ҳам бехато ҳаракат қилди. Иккита гол ва қуруқ ўйин – бу шунчаки фантастика. Бу йилги ЕЧЛда ажойиб футбол намойиш этяпмиз”, – деди Олбрайтон.

Эслатиб ўтамиз, “Лестер” икки ўйин натижасига кўра (3:2) ЕЧЛ чорак финалига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!