Марказий Осиёнинг энг кучли атлетлари Тошкентга келди

11 июнь,2017, 11:45 381

Марказий Осиёнинг энг кучли атлетлари Тошкентга келди

Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги мусобақалари бошланди.

Мусобақада мамлакатимиз атлетлари билан бир қаторда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон каби хорижий давлат спортчилари ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон очиқ кубоги иштирокчилари эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида турли масофаларга югуриш, баландликка, узунликка ва учҳатлаб сакраш, диск, босқон, найза улоқтириш, спортча юриш, ўн кураш, етти кураш ва эстафета баҳсларида ўзаро рақобатлашади.

Жамоавий баҳс ғолиблари жамоа спортчилари қайд этган натижалар асосида шакллантирилади.

SPORTS.uz