“Марказий”даги “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви қандай ёритилади?

 

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўладиган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви қандай трансляция қилинади?

Қуйида ана шу маълумотлар билан танишинг.

Ушбу қизиқарли учрашувни аввало стадионга келиб томоша қилишни тавсия қиламиз. Зеро, бугунги ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Ўз севган жамоангизнинг ғалабсига бевосита ҳисса қўшишга нима етсин.

Мабода сизда бундай имконият бўлмаса, ўйин трансляциясини интернет орқали кузатиб боринг.

Демак, бугун илк марта “Марказий” стадиондаги учрашув mycujoo.tv сайти орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Яна бир янгилик, бугунги учрашувни “Насаф” қошида ташкил этилаётган телестудия орқали ҳам тасвирга олинади. Аммо бу тўғридан-тўғри трансляция қилинмайди. Чунки бундай имконият бизда мавжуд эмас. Ёзиб олинган ўйин трансляцияси Қашқадарё ТВси орқали ва кейинги кунда “Спорт” ТВ орқали намойиш қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!