Маркиньос ПСЖдан кетмоқчи эмас

16 май,2017, 13:45 215

Маркиньос ПСЖдан кетмоқчи эмас

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос яқин вақтлар ичида парижликлар сафидан кетиш нияти йўқлигини айтди.

“Мен келгуси мавсумда ҳам ПСЖ шарафини ҳимоя қиламан. Ишонаманки, биз яна Франция чемпионлигини қўлга кирита оламиз. Мен 100 фоиз Парижда қоламан”, - дейди бразилиялик футболчи AS нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Маркиньос жорий мавсум Франция чемпионатининг 28та турида майдонга тушган ва бу учрашувларда ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.